top bannerNEW2020

ҲАМДАРДЛИК

TAZIYA

 

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раиси – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Тажетдинович Ерниязов шу йил 31 июль куни 73 ёшида оғир касалликдан сўнг вафот этди.

photo 2020-07-31 21-00-04

         Муса Тажетдинович Ерниязов ўзининг қарийб 50 йиллик меҳнат фаолияти давомида улкан раҳбарлик салоҳияти, бой билим ва тажрибаси, маънавий фазилатлари ва инсонийлик жиҳатлари билан халқимизнинг қалбидан чуқур жой олган улуғ инсон эди.

         Муса Тажетдинович доимо Республикамиздаги ижтимоий-иқтисодий, маънавий-марифий, қишлоқ хўжалиги ва кўплаб бошқа тармоқлар қатори “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фаолияти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси филиали ривожи учун ўзининг улкан хиссасини қўшган эди.

         Жумладан, Республикада биринчилардан бўлиб, “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти хизматларини қишлоқ хўжалигига жалб этишда, айнан Қорақалпоғистон диёрида янги, замонавий филиал биносини қуриб, хизмат кўламини кенгайишида жонбозлик кўрсатган эди.    

         “Ўзагролизинг” акциядорлик жамиятнинг кўп сонли меҳнат жамоаси номидан Муса Тажетдинович вафоти муносабати билан уларнинг оиласига, яқинларига ва қорақалпоқ халқига чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз.        

         Атоқли давлат ва жамоат арбоби, самимий ва фидойи инсон Муса Тажетдинович Ерниязовнинг хотираси қалбларимизда доимо сақланиб қолади.

 

 

“Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти

 кўп сонли меҳнат жамоаси номидан

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Яккасарой тумани,

Бобур кўчаси, 42А-уй
(+99871) 207-77-12
(+99871) 207-30-41

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

 

telefon2020

 

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.