top bannerNEW2020

“Конституция – бахтимиз қомуси”

 

“Конституциямиз ҳар бир фуқаронинг онги ва қалбидан чуқур жой олган, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ кафолатлайдиган ҳақиқий ҳаёт қомусига айланмоғи лозим”.
Ш.М. Мирзиёев

 

“Ўзагролизинг” акциядорлик жамиятида Конституциямиз қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди.


Тадбир аввалида Жамият Бошқарув раиси сўзга чиқиб, Конституциянинг туб моҳияти, яратилиш тарихи, сўнгги йилларда мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлашда амалга оширилаётган ислохотлар ҳақида ўз фикрларини билдирди.


Ундан сўнг Жамият юридик бўлими ходимлари томонидан “Конституция-бахтимиз қомуси” номли тақдимот намойиш этилди.

 

Тақдимотда Бош қомусимизнинг яратилиш тарихи, унинг боблари, бўлимлари ҳақида батафсил маълумот берилди ва Конституциянинг инсон ҳаётида тутган ўрни нечоғлиқ муҳимлиги яна бир бор таъкидланди.


Сўнг Бошқарув раисининг ўринбосари сўзга чиқиб, Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 28 йиллиги билан барча ҳодимларни муборакбод этди.

 

Ҳамда бу каби ҳуқуқий саводхонликни оширишга қаратилган тадбирларни фақатгина байрам арафасида эмас балки мунтазам равишда ўтказиб туриш таклифини илгари сурди.


Тадбир давомида ҳудудий филиаллар директорлари, юридик бўлим вакиллари ҳам байрам билан барчани самимий табриклаб, ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.


Байрам муносабати билан соҳада узоқ йиллардан буён меҳнат қилиб, ўзининг ҳуқуқий билимлари билан Жамият манфаатларини ҳимоя қилиб келаётган қатор юридик бўлим ҳодимлари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

 

“Ўзагролизинг” АЖ
Матбуот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Яккасарой тумани,

Бобур кўчаси, 42А-уй
(+99871) 207-77-12
(+99871) 207-30-41

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

 

telefon2020

 

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.