top bannerNEW2020

“O‘zagrolizing” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

“O‘zagrolizing” акциядорлик жамиятининг асосий фаолияти республика қишлоқ хўжалиги корхоналарига лизинг хизматларини кўрсатишдан иборат бўлиб, мазкур жамият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 486-сонли қарори асосида ташкил этилган, Ҳукуматнинг 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сонли қарорига мувофиқ эса унинг вазифалари кенгайтирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3929-сонли қарорига биноан “O‘zagrolizing” АЖ “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ ташкилий тузилмасидан чиқарилди.

Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги жамият кузатув кенгашининг 2020 йил 18 ноябрдаги 268-сонли қарори умумий йиғилиш қатнашчиларига етказилган бўлиб, 03/2020-сонли йиғилиш кун тартибида қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди. Улар қуйидагилар:

1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

3. Жамият кузатув кенгаши аъзолари Матяшин Аркадий Николаевич ва Каримов Рустам Мухаммаджоновичларнинг ваколатларини муддатидан аввал тугатиш.

4. Холиков Темурмалик Юнусович ҳамда Шералиев Уткирбек Исмановичларни жамият кузатув кенгаши аъзоси этиб сайлаш.

5. Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича соф фойдасини қайта тақсимлаш.

Кун тартибидаги масалалар атрофлича ўрганиб чиқилди ва жамият акциядорлари мазкур навбатдан ташқари умумий йиғилиш бўйича қўйидагича қарор қабул қилдилар:

-  “O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг аъзолари Матяшин Аркадий Николаевич ҳамда Каримов Рустам Мухаммаджоновичларнинг ваколатлари муддатидан аввал тугатилди.

- Холиков Темурмалик Юнусович ва Шералиев Уткирбек Исмановичлар кузатув кенгаши аъзоси этиб сайланди.

-  Инқирозга қарши курашиш республика комиссиясининг қарорига асосан жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича олинган соф фойдаси қайта тақсимланди.

Жамият ижро органига ушбу йиғилиш қароридан келиб чиқадиган ўзгаришларга мувофиқ, акциядорлар билан қайтадан ҳисоб-китоб қилиш вазифаси юклатилди.

“Ўзагролизинг” АЖ

Матбуот хизмати

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Яккасарой тумани,

Бобур кўчаси, 42А-уй
(+99871) 207-77-12
(+99871) 207-30-41

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

 

telefon2020

 

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.