Мамлакатимиз Президенти Ш.М. Мирзиёев ташаббуси билан мамлкатимизда “зиёрат туризми”га алоҳида этибор қаратилмоқда.
“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йилининг илк кунларида “Ўзагролизинг” АЖнинг бир гуруҳ фаол ёшлари моддий ва маданий меросимиз, давлатчилигимизнинг бой тарихи билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд вилоятига ташриф буюрдилар.
Даставвал, “Шоҳи зинда”мажмуаси зиёрат қилинди. У ерда абадий қўним топган аждодларимиз ёдга олинди. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг амакиваччалари Кусам ибн Аббос қабр бошида Қуръон тиловат қилиниб, ўтганларнинг ҳақларига дуо қилинди.
Шундан сўнг, “Абу Мансур Мотуридий” ёдгорлик мажмуаси, биринчи Президентимиз И.Каримов ҳамда “Ҳазрати Хизр” мақбаралари, “Гўри амир” мақбараси, “Регистон майдони”, “Имом ал Бухорий” мажмуаси, “Махдуми Аъзам” зиёратгоҳи, “Хожа Ахрор валий” зиёратгоҳлари зиёрат қилинди.
“Имом ал Бухорий” зиёратгоҳида Қуръондан тиловатлар қилиниб, ўтганларнинг ҳақларига дуо қилинди ҳамда жонлиқ сўйилиб ва шу жойнинг ўзида мухтожларга эхсон қилинди.
Зиёрат давомида ҳар бир борилган муқаддас қадамжоларда Жамият ёшлари ана шу жойнинг тарихи, аждодларимиз томонидан дунёвий ва диний илмлар йўлида амалга оширган ишлари, бой маънавий мерос билан яқиндан танишиб, юртимиз тинчлигини, халқилмиз фаровонлигини Яратгандан сўраб дуолар қилдилар.
“Ўзагролизинг” АЖ
Матбуот хизмати
@uzagroleasingjsc
Манзил:
E-mail: Иш кунлари: |
Ўзбекистон, Тошкент ш., Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 42А-уй Душанба - Жума, 9:00 - 18:30 |
Ишонч телефони регламенти.
Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.
Ягона телефон рақами регламенти