top bannerNEW2020

“Ўзагролизинг” АЖ ҳомийлигида Андижонлик талаба ёшлар Ўзбекистон бўйлаб зиёрат туризмига жалб этилди.

     2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури доирасида жорий йилнинг 9-14 март кунлари Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институтининг 20 нафар фаол ёшлари “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти ҳомийлигида юртимизнинг тарихий жойлари Тошкент-Самарқанд-Навоий-Бухоро вилоятлари бўйлаб зиёратда бўлиб қайтдилар.

 

1

 

2

 

 

     Зиёратнинг биринчи куни Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида ташкил этилди. Қуйидаги жойлар зиёрат қилинди:

 

·       “Занги ота” зиёратгоҳи

      Маълумот учун: Занги ота ҳазратлари Марказий Осиё минтақасида ІХ–ХІІ асрларда юз берган биринчи илмий-маданий юксалиш, яъни илк Шарқ Уйғониш даврининг намояндаси, ўз замонида ҳикмат ва маънавият, дин ва тасаввуф ривожига катта ҳисса қўшган мутасаввиф ва авлиё боболаримиздандир.

 

3

 

4

 

5

 

6

 

·       Шайх Зайниддин ота қабристони

     У ерда Шайх Зайниддин бобо, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Шайх Алоуддин Мансур қабрлари зиёрат қилинди ва ўтганларнинг ҳақига Қуръон тиловотлар қилинди.

 

7

 

8

 

9

 

·       “Сузук ота” мажмуалари

     Маълумот учун: Сузук отанинг асл исми Мустафоқул бўлиб,  1140 йилда Туркистоннинг Қорачуқ қишлоғида таваллуд топган. У киши Аҳмад Яссавийнинг қизи Гавҳари Ҳуштожнинг кенжа ўғли бўлган.

 

10

 

11

 

12

 

·       “Хазрати Имом” мажмуаси

     Маълумот учун: Тошкентнинг эски маҳалласи Себзорда асрлар бўйи қурилиб келган тарихий-меъморий обидаларнинг тўлиқ мажмуасидан иборат  майдон - Хазрати Имомдир.

     Олимлар фикрича, бу олдин Шош деб аталган шаҳар маркази бўлган. Тарихий бинолар ансамбли исломнинг Тошкентдаги биринчи имоми ва тарғиботчиси Каффол аш-Шоший мозори атрофида пайдо бўла бошлади ва майдонга "Ҳазрати Имом " номи берилди.

 

13

 

·Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А. Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси

     Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги тегишли қарори асосида Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш ва меросини ҳар томонлама ўрганиш мақсадида тузилган.

 

14 

15 

      Зиёратнинг навбатдаги манзили, Самарқанд вилояти бўлди. Ва қуйидаги муқаддас ва тарихий қадамжолар зиёрат қилинди: 

 

·      “Хўжа Аҳрор Валий” зиёратгоҳи

     Маълумот учун: Ҳазрат хўжа Аҳрор (асл исми Хўжа Убайдуллоҳ ибн Хўжа Маҳмуд ибн Хўжа Шаҳобиддин Шоший) – Марказий Осиё халқларининг XV аср иккинчи ярмидаги ижтимоий-сиёсий, маданий ва тафаккур ривожида муҳим ўрин тутган. Нақшбандия тариқатининг назарий, амалий жиҳатларини бойитиб, бу таълимотнинг янада кенг ёйилишига ҳисса қўшган инсонлардан.

 

16

 

17

 

·      Амир Темур мақбараси

    Маълумот учун: Халқ орасида “Гўри Амир” ёки “Гўри Мир” (Мир Саййид Барака) деб ҳам номланиб келади.

     Мақбарага Темурийлар сулоласига мансуб кишилар (Амир Темур, унинг пири Мир Саййид Барака, ўғиллари Умар-шайх, Мироншох ва Шохрух, набиралари Муҳаммад Султон, Мирзо Улуғбек ва б.) дафн этилган.

 

18

 

19

 

20

 

21

 

·      “Регистон” майдони

     Маълумот учун: Регистон майдони Ер юзининг сайқали деб тан олинган, Амир Темур бирлаштирган йигирма етти давлат пойтахти бўлган машҳур Самарқанднинг ўзига хос ва мос бўлган кўзгусидир. Регистон майдони Баҳодир Ялангтўш даврида шаклланган.

     “Регистон” деган сўз форс тилидан олинган бўлиб, “қумли жой” деган маънони билдиради. Тарихий маълумотлар ва аниқ илмий ашёвий далилларга асосланиб, айтиш мумкин-ки, бу ердан жанубий шарқдан, шимолий ғарбга томон катта ариқ оқиб ўтган, вақт ўтиб ариқ қуригандан сўнг, ўрнида қумлоқ жой қолган. Ана шу асосда «Регистон» деган сўз келиб чиққан.

 

22

 

·      “Ҳазрати Ҳизр” ва “Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И. Каримов” мақбаралари

  Маълумот учун: “Ҳазрати Хизр” масжиди Самарқанд шаҳрининг зиёратгоҳларидан биридир. У Самарқанддаги илк мусулмон масжиди ва меъморий обида сифатида эътироф этилади.

     Масжид Қутайба ибн Муслим томонидан қурилиб, “Ҳазрати Хизр” номи билан аталган. Маълумотларга кўра, VIII асрда оташпарастларнинг ибодатхоналари бузиб ташлангач, шу ердаги тепаликда жойлашган ибодатхона ўрнига Қутайба ибн Муслим томонидан биринчи масжид биноси қурилади.

  Айнан шу мажмуада Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И. Каримовнинг мақбараси ҳам жойлашган.

 

23

 

·      “Шоҳи Зинда” мақбараси

   Маълумот учун: Самарқанднинг қадимги ўрни Афросиёбни томоша қилган сайёҳлар унинг жануб томонига юрсалар, қияликда жойлашган, мовий гумбазлари қуёш нурида ярқираб турган Шоҳи Зинда ансанблига дуч келадилар. Самарқандликлар учун муқаддан зиёратгоҳга айланган бу улуғ ёдгорлик узоқ-яқиндан келган сайёҳлар учун доимо суюклидир.

     “Самарқанд марвариди” номига сазовор бўлган Шоҳи Зинда нафақат тарихий-меъморчилик ёдгорлиги, балки, машҳур алломалар, авлиёлар, лашкарбошиларнинг абадий қўним топган маскани ҳамдир.

 

24

 

25

 

·      “Имом ал-Мотуридий” мақбараси

     Маълумот учун:  Абу Мансур ал-Мотуридий сунний эътиқодидаги икки йириқ оқимлардан бири бўлмиш “Мотуридия” оқимининг асосчиларидан ҳисобланади. Унинг ҳаёти ҳақида маълумотлар жуда кам.

 

26

 

27

 

·      “Хўжа Дониёр” мақбараси

Маълумот учун: Хўжа Дониёр мақбараси Самарқанддаги энг мўътабар ва машҳур зиёратгоҳлардан ҳисобланади. Дониёр, Даниил, Даниел – мусулмон, насроний ва яҳудий адабиётларидаги азиз авлиёнинг номидир.

Дониёр Қуддусда эрамиздан аввалги 603 йилда туғилган бўлиб, шоҳ Довуд ва Сулаймон (Соломон)ларнинг авлодига мансубдир.

Ривоятларга кўра, Амир Темур ўзининг (1397-1404 йиллар ) Кичик Осиёга етти йиллик юриши вақтида Суза шаҳридаги авлиё Дониёрнинг табаррук қўнимгоҳидан бир қисм хокини ўрнатилган тартиб-қоидалар талабини амалга ошириб, Самарқандга олиб келган.

Мақбарада дунёдаги энг узун - 18 метрлик қабр мавжуд. Мақбара биноси XX аср бошларида қурилган. Шунга қадар бу ерда Хўжа Дониёрнинг қабри ва масжид бўлганлиги ҳақидаги маълумотлар бор.

        Сўнгги йилларда ушбу зиёратгоҳда кенг қўламда ободонлаштириш, таъмирлаш, қурилиш ва зиёратчилар учун қулайликлар яратиш ишлари олиб борилмоқда.

 

28

 

29

 

30

 

31

 

·      “Маҳдуми Аъзам” зиёратгоҳи

   Маълумот учун: Маҳдуми Аъзам — ислом мутахассиси ва тасуввуфчи, сўфийлик таълимоти вакили, “Дахбедия” мактаби асосчиси, йирик назариётчи ва Нақшбандий таълимоти шайҳи.

   Маҳдуми Аъзам (Маҳдум-и Аъзам) 1461 йил (Наманган вилояти, Косонсой тумани) Косон шаҳрида таваллуд топган. Маҳдуми Аъзамнинг келиб чиқиши шахсан пайғамбаримиз Муҳаммад (сав.)нинг ўзларига бориб тақалади. У машҳур илоҳиётчи ва сўфийчилик илми арбоби Бурхониддин Қиличнинг наслидандир. У ҳақдаги маълумотлар “Жомеъул-мақомат”, “Равойихул-қудс”, Насир ад-дин ибн амир Музаффарнинг “Тухфатул-зоъирин”, “Тазкираи азизон”, “Хидоятнома” каби манбааларда сақланиб қолган.

 

32

 

33

 

34

 

35

 

Шу жойнинг ўзида ўтганларнинг ҳақига Қуръон тиловот қилиниб, эхсон учун аталган жонлиқ (қўй) сўйилиб, мухтож оилаларга эхсон қилинди.

 Самарқанд вилоятидаги зиёратларни якунлаб, Навоий вилояти томон йўл олинди.

         Навоий вилоятида “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти Бошқарув раиси Нодир Собирович Отажонов талабаларга ҳамроҳлик қилди.

 

 Талабалар ушбу саёҳатни ташкил этганлиги ва уларни қўллаб-қувватлаётгани учун Нодир Собировичга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

 

 Навоий вилоятида қуйидаги жойлар зиёрат қилинди:

 

·      “Қосим Шайх” мақбараси

      Маълумот учун: Мақбара 1571 йилда қурила бошланган. Сақланиб қолган йилномаларга кўра, Қосим Шайх Азизон Карминагий (1500 – 1578-79 йй.) Ўрта Осиёнинг машҳур диний-сиёсий раҳнамоларидан бўлиб, сарҳалқаси Хўжа Аҳмад Яссавий бўлган. Қосим Шайх ҳазратлари Мовароуннаҳрда тахт учун кураш даврида ўзларининг тинчликсеварликка қаратилган фаолиятлари билан халқ орасида машҳур бўлганлар.

 

36

 

37

 

38

 

39

 

     Навоий вилоятидан Бухоро вилоятига етиб келинди. Бу ерда қуйидаги жойлар зиёрат қилинди:

 

·      Абдухолиқ Ғиждувоний (7 пирнинг биринчиси)

     Маълумот учун: Абдухолиқ Ғиждувоний Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг ўнинчи авлоди билан маънан боғлиқ. Мақбара айвонининг ўнта устун ва таянчи ўнинчи авлодга ишора.

 

40

 

41

 

·      Хўжа Муҳаммад Ориф ар-Ревгари (7 пирнинг иккинчиси)

      Маълумот учун: У XII асрнинг ўрталарида Ревгар қишлоғида туғилиб, буюк мушрик Абдухолиқ Ғиждувонийнинг муриди бўлган. Буюк устозининг вафотидан сўнг, у қолганларга руҳий мураббий бўлиш учун рухсат олган. Умрининг оҳиригача фаол диний фаолият билан шуғулланган. Баланд овозда зикр қилишни хуш кўрган. Хўжа Ориф 150 йил умр кўрганлиги ҳақида афсоналар мавжуд. У Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида дафн қилинган.

 

42

 

43

 

44

 

45

 

·      Хўжа Махмуд Анжир Фағнавий (7 пирнинг учинчиси)

    Маълумот учун: Вобкент шаҳри яқинида туғилган. Ҳаёт йўлининг бошланишида ҳунарманд ва дурадгор бўлган. Илм олишнинг машаққатли йўлини босиб ўтиб, муршидликка эришди. Маҳмуд Анжир Фағнавий “ғафлатда ухлаб ётганлар уйғониши керак” деб биринчилардан бўлиб зикрни баланд овозда ўқиган. У ўз она қишлоғи Анжирбоғда дафн қилинган.

 

46

 

47

 

48

 

·      Хўжа Али Ромитаний (7 пирнинг тўртинчиси)

      Маълумот учун:XIIасрнинг охирида Ромитан шаҳрида туғилган. Бутун ҳаёти давомида тўқувчилик билан шуғулланган. Али Ромитаний амалга ошириш имкони бўлмаган ишни – мўғулларни ислом динини қабул қилишига эришди. Афсоналарга кўра, сўфий одамларнинг фикрларини ўқиш қобилиятига эга бўлиб, саволга уни беришдан олдин жавоб қайтарган. Кичик ўғли Хўжа Иброҳимга ўз таълимотини давом эттириш васият қилинган.

 

49

 

50

 

·      Хўжа Муҳаммад бобо Самосий (7 пирнинг бешинчиси)

    Маълумот учун: Хўжа Самосий сўфийлик ривожига бебаҳо ҳисса қўшган, Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанднинг дунёга келишини башорат қилган.

   Мушриф 1354 йилда 95 ёшида вафот этган. Муқаддас мақбара Ромитан туманининг Симас қишлоғида жойлашган. Ушбу ерда ажойиб инсоннинг ўз таълимотига монанд равишда мақбара, масжид, қудуқ ва гўзал боғ барпо этилган.

 

51

 

52

 

·      Хўжа Сайид Амир Кулол Бухорий (7 пирнинг олтинчиси)

Маълумот учун: Ҳаёти давомида у “буюк” деган маънони англатувчи “Калон” номини олган. Кулолчилик билан кун кўрган.

     Сайид Амир Кулол диний уламо бўлиб, юздан ортиқ издошларга эга эди, улар орасида Баҳоуддин Нақшбандий ҳам бор эди. У Нақшбандийни сўфийлик асослари, зикрни тўғри ўқиш ва хўжагоний тариқатининг анъаналари билан таништирган.

 

53

 

54

 

55

 

56

 

·      Баҳоуддин Нақшбандий (7 пирнинг еттинчиси)

   Маълумот учун: Тасаввуфнинг машҳур билимдони, атоқли шарқшунос Е.Э. Бертельснинг ёзишича, Нақшбанд таълимотининг асосида ихтиёрий равишдаги фақирлик ётади... Шунга биноан, Баҳоуддин Нақшбанд умри бўйи деҳқончилик билан кун кечирган, ўз қишлоғида унчалик катта бўлмаган ерига буғдой ва мош экар экан. У уйида ҳеч қандай мол-дунё ва бойлик сақламаган. Қишда қамишлар устида, ёзда эса бўйра устида ётиб кун кечирган. Унинг уйида ҳеч қачон хизматкор ҳам бўлмаган. Ҳазрати Нақшбанд бутун умрини ўз хоҳиши билан фақирлик ва йўқсиллиқда ўтказган. Зеро, бу тариқатнинг асл ақидаси — “Дил ба ёр-у, даст-ба кор” — яъни “доимо кўнглинг Аллоҳда бўлсин, қўлинг эса ишда”, деган ғояни илгари суради. У ўз қўл кучи билан кун кўришни ёқтирган, топган-тутганларини — етим-есирларга, бева-бечораларга инъом этган, ҳукмдорлардан доимо ўзини йироқ тутган.

 

57

 

58

 

59

 

60

 

     Бухоро вилоятига сафар мобайнида Андижондан Мўйноққача пиёда юрт кезаётган Сирдарёлик икки азамат Элдор Жўраёв ва Тўлқин Усмоновлар билан тасодифан учрашиб қолинди.

     15 февраль куни Андижондан пиёда йўлга чиқган бу ўзбек ўғлонлари билан талаба ёшлар қизғин суҳбатлашдилар. Сирдарёлик қаҳрамонларимизнинг айтишича, уларнинг мақсади юртимизда ёшлар спортини ривожлантиришга озгина бўлсада ўз хиссаларини қўшиш ва Андижондан Мўйноққа қадар пиёда юриш орқали ўзбек ўғлонлари нималарга қодирлигини яна бир карра исботлаш ва ёшларни бирлаштириш.

 

61

 

62

 

63

 

·      Абу Хафс Кабир Бухорий зиёратгоҳи

Маълумот учун: Абу Хафс Кабир Бухорий (767-832 йй.) – ислом оламининг буюк фиқҳшунос олими. Имом Бухорийнинг замондоши. Бухородан Бағдодга бориб, имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийга шогирд тушган.

     Абу Хафс Кабир ислом қонуншунослиги асосларини яратган йирик олим бўлган. Унинг шарофати билан Бухоро “Қуббат ул - ислом” – “Ислом динининг гумбази” унвонини олган.

 

64

 

65

 

66

 

·      “Чор-Бакр” меъморий мажмуаси

Маълумот учун: Бухорода яшаб ўтган (9-10 асрлар) машҳур тўрт шайх (Абу Бакр Саъд, Абу Бакр Фазл, Абу Бакр Муҳаммад, Абу Бакр Тархон), масаввуфнинг йирик намоёндалари. Чор Бакрларнинг аждодлари пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг набираси Имом Ҳусайнга бориб тақалади. Улар Али авлодларидан 4 имом бўлган Жаъфар ас-Содиқнинг неваралари ҳисобланади.

     Чор Бакрлар Бухорода вафод этган ва шаҳар яқинидаги Сумитан мавзеида дафн этилган. Уларнинг қабрлари устида Абдуллахон II (16 аср) даврида ҳашаматли мақбара ва бошқа меъморий иншоотлар қурилган.

 

67

 

68

 

69

 

70

 

·      Арк қалъаси

     Маълумот учун: Арк қалъаси юз йиллар давомида Бухоро ҳукмдорларининг расмий яшаш жойи бўлган. У баландлиги 16-20 метр бўлган сунъий тепаликдан иборат. Қалъа майдони қарийб 4 гектар. Одамлар кўпинча уни “шаҳар ичида шаҳар” деб аташган.

 

71

 

72

 

·      “Ситораи Моҳи Хосса” саройи

      Маълумот учун: Бухородаги манғитлар сулоласининг 3 авлодига мансуб сарой – боғ. Бухородан 4 км шимолда. Дастлабки бинолар Насруллохон (1826-1860йй.) ва Музаффархон (1860-1885йй.) ҳукмронлиги даврида қурилган. Абдулаҳадхон ҳукмронлиги даври (1885-1910йй.)да сарой ва хушманзара боғ барпо этилган. Амир Олимхон ҳукмронлиги даври (1910-1920йй.)да янги сарой қурилган. Ситораи Моҳи Хоса майдони 6,7 гектар бўлиб, эски сарой, ғишт тўшалган 3 ҳовли ва кўпгина хоналардан иборат.

 

73

 

74

 

75

 

76

 

·      Минораи Калон (катта минора)

  Маълумот учун: Минораи Калон (Катта Минора) меъморчилик намунаси Қорахонийлар давлатининг Мовароуннаҳрдаги амири Арслон Буғрохон томонидан бунёд этилган.

   Минораи Калоннинг бунёд этилиши ўрта асрларнинг ривожланган даврига (XII аср), аниқроғи, 1127-йилга тўғри келади.

    Минора ўз даврида муаззин учун азон айтиш жойи вазифасини ўтаган бўлса, ҳарбий мақсадларда эса кузатув обйекти ҳам бўлганлиги тарихий манбаларда сақланиб қолган.

 

323

 

78

 

·      Лаби-ҳовуз ансамбли

   Маълумот учун: Лаби Ҳовуз (“ҳовуз бўйида”, “ҳавза бўйида”) – Бухоронинг марказий майдонларидан бири бўлмиш меъморий ансамбл XVI – XVII асрларда яратилган. Майдони Кўкалдош, Девон Беги мадрасалари ҳамда Девон Беги ҳонақоҳи биноларидан ташкил топган, атрофи Нодир беги ҳовузи билан бирлаштирилган. Ансамбл ўлчами 150х200 метрни ташкил этади.

 

79

 

80

 

     Қарийб 1 ҳафта давом этган зиёрат туризмидан сўнг Андижон қишлоқ ҳўжалиги ва агротехнологиялари институти талабалари “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти масъуллари томонидан Тошкент темир йўл вокзали орқали кузатиб қўйилди ва Жамиятнинг Андижон вилоят филиали раҳбарияти томонидан Андижон Темир йўл вогзалида кутиб олиниб, манзилларига етказиб қўйилди.

 

81

 

82

 

83

 

84

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Яккасарой тумани,

Бобур кўчаси, 42А-уй
(+99871) 207-77-12
(+99871) 207-30-41

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

 

telefon2020

 

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.