top bannerNEW2020

“Ўзагролизинг” АЖ ва CLAAS Концерни (Германия) ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичи

photo 2021-03-23 17-42-57

 

Бугун “Ўзагролизинг” АЖ Бош биносида Германиянинг CLAAS концерни вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

 
Мазкур учрашувда “Ўзагролизинг” АЖ Бошқарув аъзолари ва CLAAS компаниясининг қуйидаги вакиллари иштирок этдилар:
1.Peter Andersson – “CLAAS Central Asia Investment GmbH”нинг Бош директори, “CLAAS Global Sales GmbH”нинг шарқий европа бўйича ҳудудий президенти.
2.Hans-Jörg Mast – “CLAAS KGaA mbH”нинг сотишни молиялаштириш ва ғазначилик департаменти раҳбари.
3.Dr. Nils Roitsch – Шарқий европа ва МДҲ давлатлари импортёрлари бозори бўйича ҳудудий директор.
4.Andrej Reimer – “CLAAS” концерининг Ўзбекистондаги доимий вакили ҳамда «UzCLAASAgro» МЧЖнинг Бош директор ўринбосари.
5.Heiner Luz – ЕМни Сотишни молиялаштириш ва экспортни молиялаштириш департаменти раҳбари.
6.Laylo Mamirova – “CLAAS Global Sales GmbH”нинг лойиҳани ва эскпортни молиялаштириш бўйича менеджери.
7.Alexey Leonov – “CLAAS Global Sales GmbH”нинг сотиш бўйича ҳудудий менеджери.

 

Учрашув аввалида “О‘zagrolizing” АЖ Бошқарув раиси Н. Отажонов Жамиятга ташриф буюрган меҳмонларга миннатдорчилик билдирди.


Ўзбекистон бозоридаги энг йирик лизинг компаниялардан бири “О‘zagrolizing” АЖ ва CLAAS Концерни узоқ йиллардан бери ҳамкорлик қилиб келаётганлиги, сўнги йилларда ушбу ҳамкорликни янада юқори босқичга кўтариш ва мунтазам алоқаларни давом эттиришни вазият тақозо этаётганлиги таъкидлади.


“О‘zagrolizing” томонидан 2021 йилда етказиб берилиши кутилаётган қишлоқ хўжалиги техникалари ҳажмлари хусусан, мазкур техникалар таркибида CLAAS томонидан ишлаб чиқарилаётган техникаларнинг улуши, талабгор лизинг олувчилар борасида маълумот бериб ўтилди.


Шундан сўнг, Peter Andersson CLAAS Концерни томонидан Ўзбекистонга киритилган инвестициялар ҳақида қисқача маълумот берди ва 2021 йилда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида техникаларга бўлган талабни ҳудудлар кесимида билишни ҳоҳлашини ва бу масалада «O’zagrolizing» АЖдан амалий ёрдам кутаётганини таъкидлаб ўтди.


Ўзаро ишонч ва самимий рухда кечган мулоқот якунларига кўра, “O‘zagrolizing” АЖ ва CLAAS Концерни вакиллари узоқ йиллик ҳамкорликни давом эттириш ва янги босқичга кўтариш, техника олди-сотди ва молиявий қўллаб-қувватлаш соҳаларида бир бирларига амалий ёрдам бериш бўйича келишиб олдилар.


“Ўзагролизинг” АЖ
Матбуот хизмати

 

photo 2021-03-23 15-42-22

 

photo 2021-03-23 17-42-58 2

 

photo 2021-03-23 17-42-58

 

photo 2021-03-23 17-42-59

 

photo 2021-03-23 17-43-00 2

 

photo 2021-03-23 17-43-00

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Яккасарой тумани,

Бобур кўчаси, 42А-уй
(+99871) 207-77-12
(+99871) 207-30-41

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

 

telefon2020

 

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.