top bannerNEW2020

“Ўзагролизинг” АЖ ҳомийлигида мини футбол стадиони қуриб битказилди

photo 2021-06-07 15-30-12

 

Жамиятимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, айни вақтда, мамлакатимизда жисмоний жиҳатдан етук, соғлом авлодни тарбиялаш борасидаги туб ислоҳотлар босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда.

Ёшларимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш – энг устувор йўналишлардан бири бўлиши лозим.
Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 21-22 январь кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида ва Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида берган топшириқлари доирасида Олот туманидаги 3-сонли ва 7-сонли мактабларга кутубхона ташкил этиш ҳамда “Баланд масжид” қишлоғида мини футбол стадиони қуриш вазифаси “Ўзагролизинг” АЖга топширилди.
Ўқувчи-ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, уларнинг соғлом турмуш тарзи қоидаларига риоя қилишларини кучайтириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти томонидан қисқа муддат ичида замонавий ва кўркам мини футбол стадиони барпо этилди.
Мини стадионнинг очилиш маросимида Бухоро вилояти, Олот туман ҳокими, туман фаоллари, нуронийлар, ёшлар, “Ўзагролизинг” АЖ Бошқарув раиси, ижроия аппарат ва ҳудудий филиаллар вакиллари иштирок этди.


“Ўзагролизинг” АЖ
матбуот хизмати

 

photo 2021-06-07 15-30-32

 

photo 2021-06-07 15-30-35

 

photo 2021-06-07 15-30-38

 

photo 2021-06-07 15-30-41

 

photo 2021-06-07 15-30-44

 

photo 2021-06-07 15-30-46

 

photo 2021-06-07 15-30-50

 

photo 2021-06-07 15-30-52

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Яккасарой тумани,

Бобур кўчаси, 42А-уй
(+99871) 207-77-12
(+99871) 207-30-41

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

 

telefon2021

 

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.