top bannerNEW2020

"Агролизингдан техника олиб, барака топдим"

photo 2021-09-09 19-00-01

 

"Ўзагролизинг" АЖ Бошқарув раисининг ўринбосари раҳбарлигида тузилган ишчи гуруҳ Самарқанд вилоятида бўлиб турибди.
Асосий мақсад лизинг асосида етказиб берилган техникалврни жорий мониторингдан ўтказиш, лизинг тўловларидан дебитор карздорлиги юқори лизинг олувчилар билан алоҳида шуғулланиш ва ҳудудлардаги илғор фермерларнинг фаолиятини ўрганиш.

 

Куни кеча Жамият Бошқарув раисининг ўринбосари Б. Каримов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Самарқанд вилоятининг Пайариқ ва Оқдарё туманидаги наъмунали ва кўп тармоқли фермерлар фаолияти билан танишдилар.

 

Биринчи манзил Пайариқ туманидаги "Ҳазрат полвон Усмонов" фермер ҳўжалиги.
2013 йилда ташкил этилган мазкур фермер ҳўжалик 30 гектар ер майдонига ғалла ва пахта экиш билан фаолиятини бошлаган бўлса, бугунга келиб ер майдони 10 баробарга ортиб 300 гектарни ташкил этмоқда. Ер майдони кенгайиш билан бир қаторда фаолия турлари ҳам кенгайган. Ғалла, пахта, чорвачилик шулар жумласидандир.
Фермер ҳўжалигида 40 нафар доимий ишчи фаолият олиб борса, мавсумий ишчилар сони 250 нафарни ташкил этади. Бу дегани шунча оила айнан мана шу фермер ҳўжаликдан даромад олмоқда, оиласининг корига ярамоқда.
Фермер ҳўжалик раҳбари:
⁃ "Ўзагролизинг" хизматларидан кенг фойдаланаман, бугунги кунга қадар 15 дан ортиқ техникаларни лизинг асосида олдим, барака топиб ишлатмоқдаман, лизинг ташкилоти раҳбарларига ўз миннатдорчилигимни билдираман, - дея ўз фикрларини билдирди.
Жамият Бошқарув раиси ўринбосарининг " бизга нима хизмат, қандай ёрдам бера оламиз, қандай техникалар керак" деган таклифига жавобан, фермер ҳўжалик раҳбари "деҳқончилигим яхши бўлса, 1 дона Арион 630С оламан" дея жавоб қайтарди.

 

Иккинчи манзил Оқдарё туманидаги " Ҳазрат Ураков набираси" фермер ҳўжалиги. 1999 йил ташкил этилган мазкур ҳўжаликнинг ер майдони 100,7 гектарни ташкил этади. Шундан, 30,2 гектари пахта, 45,2 гектари ғалла, 5,3 гектари мевали боғ ва 11,6 гектари узумзордан иборатдир.
Фермер ҳўжаликда жами 17 нафар доимий ишчи ходим ва 100 дан ортиқ мавсумий ишчиларнинг бандлиги таъминланган.
Боғдорчилик маҳсулотларини сақлаш мақсадида 200 тонналик музлатгич ҳам қурилган бўлиб, янги фаолият турларини жорий этишга асос бўлмоқда.

 

"Ўзагролизинг" АЖ
матбуот хизмати

 

photo 2021-09-09 18-40-51

 

photo 2021-09-09 18-40-56

 

photo 2021-09-09 18-40-58

 

photo 2021-09-09 18-56-31

 

photo 2021-09-09 18-56-33

 

photo 2021-09-09 18-59-58

 

photo 2021-09-09 19-00-00

 

photo 2021-09-09 19-00-03

 

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Яккасарой тумани,

Бобур кўчаси, 42А-уй
(+99871) 207-77-12
(+99871) 207-30-41

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

 

telefon2021

 

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Тракторлар ҳақида кўпроқ маълумот - 53.8%
Комбайнлар ҳақида кўпроқ маълумот - 8.3%
Лизингга оид материаллар - 18.3%
Мамлакатимиздаги долзарб янгиликлар - 4.9%
Қишлоқ хўжалигига оид янгиликлар - 14.8%

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.