top bannerNEW

“O’zqishloqxo’jalikmashlizing” акциядорлик лизинг компанияси акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказилганлиги тўғрисида

  2014 йил 26 сентябрь куни Тошкент шаҳри, Абай кўчаси 4А-уй манзилидаги “Ўзагромашсервис” уюшмасининг офис биносида “O’zqishloqxo’jalikmashlizing” акциядорлик лизинг компанияси акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

     Йиғилишга Кузатув кенгаши раиси Ф. Каримов раислик қилди. 

     Йиғилиш Саноқ комиссиясининг берган маълумотига кўра, Умумий йиғилишда жамиятнинг 19 238 075дона овоз берувчи акциялари эгаси бўлган 7 та акциядори ва уларнинг вакиллари қатнашди ёки бу, жамият овоз берувчи акциялари эгаси бўлган акциядорлар эгалик қилган овозлар умумий сони (22 707 273 дона)нинг 84,72 фоизини ташкил этди.

    Йиғилишда «O‘zqishloqxo‘jalikmashlizing» акциядорлик лизинг компанияси бошқарув раисини сайлаш, устав фондини акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш, янги акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорни ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш ваколатини Компания кузатув кенгашига бериш ҳамда лизинг компанияси уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

  Умумий йиғилиш томонидан қабул қилинган қарорга кўра,Отажонов Нодир Собирович «O’zqishloqxo’jalikmashlizing» акциядорлик лизинг компаниясининг Бошқарув раиси этиб яна бир йил муддатга сайланди. Шунингдек, йиғилишда устав фондини акцияларнинг номинал қийматини 2200 сўмдан 2285 сўмга ошириш йўли билан кўпайтириш, янги акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорни ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш ваколатини Компания кузатув кенгашига бериш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни талабидан келиб чиққан ҳолда лизинг компанияси уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ҳам қарорлар қабул қилинди.

http://www.agroleasing.uz/

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.