top bannerNEW

Мустақилликка бағишланган спорт мусобақалари

001

Мустақилликка бағишланган спорт мусобақалари

 

Мамлакатимиз Президенти томонидан “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” 2017 йил 27 июньда қабул қилинган қарорида мустақиллик байрам арафасида жойларда маънавий-маърифий учрашувлар, маданий тадбирлар ўтказиш белгилаб берилган.

Мана шу қарор ижросини таъминлаш ва ходимлар ўртасида спорт ва соғлом турмуш тарзини янада шакиллантириш мақсадида “Ўзагролизинг” акциядорлик жамиятида 18-19 август кунлари спорт ўйинлари бўлиб ўтди. Жамиятда анъана тусига кириб қолган спорт мусобақаларининг мустақиллигимиз арафасида ўтказилаётганлиги ҳам бежиз эмас.

Ўн саккизинчи август куни “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти ижроия аппарати, “ЎзМашЛизинг” МЧЖ, “Лизинг техника сервис” ва “Лизинг ахборот технологиялари” МЧЖлар ҳамда Тошкент вилояти филиали ходимларидан ташкил топган 4 та жамоа футбол мусобақасида ўзаро беллашдилар.

 

1

 

Мусобақа аввалида “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти Бош директори Имамов Ҳасан Умарович сўзга чиқиб, барчани яқинлашиб келаётган мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами билан самимий қутлади ва барча иштирокчиларга омад тилади.

 

2

 

Қуръа натижаларига кўра  биринчи ўйин “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти ижроия аппарати ва “Лизинг техника сервис” МЧЖ ўртасида бўлиб ўтди. Ҳакамнинг хуштаги чалинганидан сўнг жамоалар бирин кетин ҳужумга ўта бошлашди. Ўйиннинг 2 дақиқасида ижроия аппарат вакили Сардор Тўхтапўлатов рақиблар дарвозасини аниқ нишонга олди ва ўйинда ҳисобни очди. Ҳар иккала жамоада ҳам жуда кўплаб яхши имкониятлар бўлди, аммо биринчи таймда 1:0 ҳисоби қайд этилди ва жамоалар танаффусга   чиқишди. Ўйиннинг иккинчи бўлими голларга бой бўлди. Дастлаб, Отабек Жўраев ҳисобни 2:0 га етказган бўлса, таймнинг 9 дақиқасига келиб Сардор Тўхтапўлатов дубльни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Даврон Қўчқоровнинг қоида бузганлиги учун 10-дақиқада ҳакам сариқ карточка билан огоҳлантирди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида ижроия аппарат ўйинчилари томонидан жарима майдонида қоида бузилди ва хакам 11 метрлик жарима зарбасини белгилади. Хуршид Ниёзалиев томонидан берилган зарба дарвозабонга тегиб қайтди ва яна зарба берилди. Иккинчи зарба эса гол билан якунланди. Муросасиз кечган ўйинда “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти ижроия аппарати жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва биринчи финал йўлланмасини қўлга киритди.

 

3

 

Кун тартибидан ўрин олган 2 ўйин  “ЎзМашЛизинг” МЧЖ ва “Ўзагролизинг” АЖ Тошкент вилояти филиали жамоалари ўртасида ўтказилди. Тўққизинчи дақиқада ҳисоб очилди. Ён тарафдан ошириб берилган тўпни “ЎзМашЛизинг” аъзоси Қуватов рақиб дарвозасига жойлади. 11 дақиқада майдонга тушган “ЎзМашЛизинг” футболчиси ҳакам руҳсатисиз ўйин бошлагани учун сариқ карточка билан жазоланди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида якунланди, жамоалар танаффусга чиқишди. Иккинчи тайм анчагина шиддатли ва зарбаларга бой бўлди. “ЎзМашЛизинг”дан Баҳром Нуримов 2-бўлимнинг 10-дақиқасида гол урди. Ҳисоб 2:0 га етди. Бу натижа ўйин сўнггига қадар сақланиб қолди ва иккинчи финалчи ҳам аниқ бўлди: “Ўзагролизинг” АЖ ижроия аппарати ва “ЎзМашЛизинг” МЧЖ.

 

4

 

 

            “Лизинг техника сервис” МЧЖ ҳамда “Ўзагролизинг” АЖ Тошкент вилояти филиали жамоалари 3 ўрин учун куч синашадилар.

            Турнирнинг иккинчи кунидан ўрин олган дастлабки ўйин “Ўзагролизинг” АЖ Тошкент вилояти филиали ва  “Лизинг техника сервис” МЧЖ жамоалари учинчи ўрин учун ўзаро беллашдилар. Учрашувдаги илк гол Тошкент вилояти филиали жамоасидан Камолжон Ўринов томонидан киритилди. Учрашувнинг 12 дақиқасига келиб “Лизинг техника сервис” МЧЖ дан Элёр Жўраев ҳисобни 1:1 кўринишига олиб келди. Тайм тугашига бир дақиқа қолганда 7 рақамда ўйнаётган Хуршид Ниязалиев ҳисобни 1:2 га олиб чиқди. Шу тариқа жамоалар танаффусга йўл олдилар.

 

5

 

Иккинчи бўлим эса зарбаларга ва голларга бой бўлди. Дастлабки дақиқаларда Тошкент вилояти филиалидан Саидобид Юнусов хисобни 2:2 га етказган бўлса, орадан кўп вақт ўтмай  “Лизинг техника сервис” МЧЖ вакили Хуршид Ниязалиев ўзининг “хет-трик”ини нишонлади. Ҳисоб эса 2:4 бўлди. Учрашув тугашига саноқли сониялар қолганда Тошкент вилояти филиалидан Элёр  Болтаев ҳисобни қисқартиришга мувофақ бўлди. Умумий натижа 3:4 кўринишига келди.  Айнан шу ҳисоб учрашув сўнггига қадар сақланиб қолди ва “Лизинг техника сервис” МЧЖ жамоаси мусобақада 3-ўринни эгаллашди.

 

6

 

 

Навбатдаги ўйинда “Ўзагролизинг” АЖ ижроия аппарати ва “ЎзМашЛизинг” МЧЖ ўртасида финал учрашуви бўлиб ўтди. Ғалабага умид қилиб, бел боғлаб тушган ҳар икки жамоа кубок учун астойдил куч синашдилар. Биринчи бўлимдаги дастлабки гол ижроия аппарати жамоасидан Сардор Тўхтапўлатов рақиб дарвозасига киритди. 1:0 ҳисобида жамоалар танаффусга чиқишди. Иккинчи тайм ҳам яққол ижроия аппарати жамоаси устунлигида ўтди. Мазкур ўйинда ижроия аппаратдан Рустам Назаров ҳам ўзининг “хет-трик”ини нишонлаган бўлса, Даврон Қўчкоров мусобақадаги энг чиройли голни рақиб дарвозасига жойлади. Учрашув йирик 5:0 ҳисобида “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти ижроия аппарати жамоасининг ғалабаси билан ўз ниҳоясига етди. 

 

7

 

 

 

 

8

 

 

9

 

 

10

 

 

11

 

 

Умумий натижаларга кўра:

1 ўрин: “Ўзагролизинг” АЖ ижроия аппарати жамоаси

2 ўрин: “ЎзМашЛизинг” МЧЖ жамоаси

3 ўрин: “Лизинг техника сервис” МЧЖ жамоаси

4 ўрин: “Ўзагролизинг” АЖ Тошкент вилояти филиали жамоаси

“Энг яхши дарвозабон” – Сабатаев Раҳим

“Энг яхши ҳимоячи” – Тўхтапўлатов Сардор

“Турнир тўпурари” – Ниязалиев Хуршид

“Энг чиройли гол” – Қўчқоров Даврон

Турнир ғолиб ва совриндорларига медаллар ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Шу тариқа мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрами арафасида ташкил этилган спорт мусобақасининг “Ўзагролизинг” АЖ босқичи ўз якунига етди. 

“Ўзагролизинг” АЖ матбуот хизмати.

 

 

«O‘zagrolizing» аksiyadorlik jamiyati акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилганлиги тўғрисида

image004

“O‘zagrolizing” акциядорлик  жамияти

акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилганлиги тўғрисида

 

2017 йил 09 июнь куни Тошкент шаҳрида “O‘zagrolizing”  акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

 Умумий йиғилишда жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгаси бўлган акциядорлар эгалик қилган овозлар умумий сонининг  95,97фоизини ташкил этувчи жамиятнинг 21 та акциядори ва уларнинг вакиллари қатнашди. 

 Жамиятнинг 2016 йил молия-хўжалик фаолияти натижалари бўйича Бош директорнинг ҳисоботини тасдиқлаш масаласида “O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти Бош директори Х. Имамов, Кузатув кенгашининг 2016 йилдаги фаолияти ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Кузатув кенгаши аъзоси Ф. Каримов маъруза қилди.

Умумий йиғилишда яна жамиятнинг 2016 йил фаолияти натижалари бўйича тафтиш комиссияси ва ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосаларини тасдиқлаш, йиллик ҳисоботини тасдиқлаш, йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш, дивидендлар миқдорини, уни тўлаш шакли, муддати ва тартибини белгилаш, жамият балансида бўлган Қашқадарё вилояти Касби тумани Мўғлон қишлоғида жойлашган, бозор қиймати 350 104,0 минг сўм бўлган ҳамда Тошкент вилояти Янгийўл тумани Халқобод қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган 300355,0 минг сўмлик кўчмас мулкларни “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамиятига дивиденд сифатида тўлаш, ўз вазифаларини бажарганлиги учун кузатув кенгаши аъзолари ва котибига, Бошқарув раиси ва аъзоларига йиллик мукофот пули ва тафтиш комиссиясига бир маротабалик ҳақ тўлаш, акциядорлар томонидан белгиланган даъво муддатида талаб қилиб олинмаган дивидендларни жамият ихтиёрида  қолдириш  Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш, жамиятда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини эшитиш, ижроия аппарат тузилмасини ўзгартиришлар киритган ҳолда янгидан тасдиқлаш, жамият томонидан мазкур жамиятнинг аффилланган шахслари билан ва йирик битимлар бўйича келгусида тузиладиган битимларини тасдиқлаш каби масалалар ҳам кўриб чиқилди ҳамда тегишлича қарорлар қабул қилинди.

 

                                                                  “O‘zagrolizing” акциядорлик  жамияти матбуот хизмати

 

“O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

image004

 

“O‘zagrolizing” акциядорлик  жамияти

акциядорлари диққатига!

 

“O‘zagrolizing” акциядорлик  жамияти (Тошкент шаҳар, Абай кўчаси, 4А-уй, info@agroleasing.uz) Кузатув кенгашининг 2017 йил 23 майдаги қарорига асосан, 2017 йил 9 июнь куни соат 10.00 да Жамият акциядорларининг 2016 йил якуни бўйича навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қиламиз.

Манзил: Тошкент шаҳар, Абай кўчаси 4а- уй, “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти биноси, жамият мажлислар зали.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2017 йил 9 июнь куни соат 9-00 да бошланади.  Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар қонунчиликка мувофиқ шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни рўйхатга олиш вақтида тақдим этиши шарт. Юридик шахсларнинг вакиллари белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

Умумий йиғилиш кун тартиби:

1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

3. Жамиятнинг 2016 йил молия-хўжалик фаолияти натижалари бўйича Бош директорнинг ҳисоботини тасдиқлаш.

4. Жамият Кузатув кенгашининг 2016 йилдаги фаолияти ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги Кузатув кенгаши раисининг ҳисоботини тасдиқлаш.

5. Жамиятнинг 2016 йил фаолияти натижалари бўйича тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш.

6. Жамиятнинг 2016 йил фаолияти натижалари бўйича ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш.

7. Жамиятнинг 2016 йил учун йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.

8. Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш. Дивидендлар миқдорини, уни тўлаш шакли, муддати ва тартибини белгилаш.

9. Жамият балансида бўлган Қашқадарё вилояти Касби тумани Мўғлон қишлоғида жойлашган, бозор қиймати 350104,0 минг сўм бўлган ҳамда Тошкент вилояти Янгийўл тумани Халқобод қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган 300355,0 минг сўмлик кўчмас мулкларни “Ўзагротехсаноат-холдинг” акциядорлик жамиятига дивиденд сифатида тўлаш.

10. Ўз вазифаларини бажарганлиги учун Жамият кузатув кенгаши аъзолари ва котибига, Бошқарув раиси ва аъзоларига йиллик мукофот пули ва тафтиш комиссиясига бир маротабалик ҳақ тўлаш.

12. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

13. Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

14. Жамиятда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини эшитиш.

15. Жамият ижроия аппарати тузилмасини ўзгартиришлар киритган ҳолда янгидан тасдиқлаш.

16. Жамият томонидан мазкур жамиятнинг аффилланган шахслари билан ва йирик битимлар бўйича келгусида тузиладиган битимларини тасдиқлаш.

Реестрнинг ёпилиш санаси:

Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун шакллантирилган акциядорлар реестрини ёпиш санаси: 2017 йил 23 май.

Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри тузиладиган сана: 2017 йил 5 июнь.  

Акциядорларнинг умумий йиғилиши бўйича тайёрланган ҳужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилиш мумкин: Тошкент шаҳар Абай кўчаси, 4А-уй, “O‘zagrolizing” акциядорлик  жамияти.

Мурожаат  учун телефон:  (+998 71) 244-51-03.

                                                                  “O‘zagrolizing” акциядорлик  жамияти Кузатув кенгаши

“O‘zagrolizing” АЖ акциядорлари диққатига!

image004

“Ozagrolizing” акциядорлик жамияти

акциядорлари диққатига!

 

“O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти (Тошкент шаҳар, Абай кўчаси, 4А-уй, Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.) Кузатув кенгашининг 2017 йил 23майдаги қарорига асосан, 2017 йил 9 июнь куни соат 10.00 да Жамият акциядорларининг 2016 йил якуни бўйича навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қиламиз.

 

Манзил: Тошкент шаҳар, Абай кўчаси 4а- уй, “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти биноси, жамият мажлислар зали.

 

Акциядорларни рўйхатга олиш 2017 йил 9 июнь куни соат 9-00 да бошланади. Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар қонунчиликка мувофиқ шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни рўйхатга олиш вақтида тақдим этиши шарт. Юридик шахсларнинг вакиллари белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

 

Умумий йиғилиш кун тартиби:

 

1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

 

2. Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

 

3. Жамиятнинг 2016 йил молия-хўжалик фаолияти натижалари бўйича Бош директорнинг ҳисоботини тасдиқлаш.

 

4. Жамият Кузатув кенгашининг 2016 йилдаги фаолияти ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги Кузатув кенгаши раисининг ҳисоботини тасдиқлаш.

 

5. Жамиятнинг 2016 йил фаолияти натижалари бўйича тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш.

 

6. Жамиятнинг 2016 йил фаолияти натижалари бўйича ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосасини эшитиш ва тасдиқлаш.

 

7. Жамиятнинг 2016 йил учун йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.

 

8. Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш. Дивидендлар миқдорини, уни тўлаш шакли, муддати ва тартибини белгилаш.

 

9. Жамият балансида бўлган Қашқадарё вилояти Касби тумани Мўғлон қишлоғида жойлашган, бозор қиймати 350104,0 минг сўм бўлган ҳамда Тошкент вилояти Янгийўл тумани Халқобод қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган 300355,0 минг сўмлик кўчмас мулкларни “Ўзагротехсаноат-холдинг” акциядорлик жамиятига дивиденд сифатида тўлаш.

 

10. Ўз вазифаларини бажарганлиги учун Жамият кузатув кенгаши аъзолари ва котибига, Бошқарув раиси ва аъзоларига йиллик мукофот пули ва тафтиш комиссиясига бир маротабалик ҳақ тўлаш.

 

11. Жамият акциядорлари томонидан белгиланган даъво муддатида талаб қилиб олинмаган дивидендларни Жамият ихтиёрида қолдириш.

 

12. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

 

13. Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

 

14. Жамиятда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини эшитиш.

 

15. Жамият ижроия аппарати тузилмасини ўзгартиришлар киритган ҳолда янгидан тасдиқлаш.

 

16. Жамият томонидан мазкур жамиятнинг аффилланган шахслари билан ва йирик битимлар бўйича келгусида тузиладиган битимларини тасдиқлаш.

 

Реестрнинг ёпилиш санаси:

 

Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун шакллантирилган акциядорлар реестрини ёпиш санаси: 2017 йил 23 май.

 

Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри тузиладиган сана: 2017 йил 5 июнь.

 

Акциядорларнинг умумий йиғилиши бўйича тайёрланган ҳужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилиш мумкин: Тошкент шаҳар Абай кўчаси, 4А-уй, “O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти.

 

Мурожаат учун телефон: (+998 71) 244-51-03.

 

                                                                  “O‘zagrolizing” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши

 

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.