top bannerNEW

18-19 март кунлари ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари

xashar

 

18-19 март кунлари ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари

 

   Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 18-19 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилилди. Шу қатори “Ўзагролизинг” акциядорлик жамиятида ҳам умумхалқ хайрия ҳашари кўтарингки рухда ташкил этилди. Ҳашар муносабати билан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағлари Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг банкдаги ҳисоб рақамларига ихтиёрий равишда ўтказилиши белгиланди.

 

1  2

 

   Хайрия ҳашаридан тушган маблағлар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож кексаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга, ёлғиз қарияларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш каби тадбирларга сарфланиши назарда тутилган.

Жамият матбуот котиби.

 

 

 

21 март «Наврўз» умумхалқ байрами муносабати билан ташкил этилган байрам-тадбирлар

navruz

 

21 март «Наврўз» умумхалқ байрами муносабати билан ташкил этилган байрам-тадбирлар

 

“Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан 16-17 март кунлари  “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти ва унинг тизим корхоналарида сайллар, миллий ўйинлар фестивали, миллий таомлар намойиши каби байрам тадбирлари ташкил этилди.

 

1  2

 

16 март куни “Ўзагролизинг” АЖ ва “Ўзагросервис” АЖ да “Наврўз” байрами муносабати билан сумалак тайёрланди, меҳмонлар ва мезбонлар учун дастурхон ёзилди.

17 март куни “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамиятида катта “Наврўз сайли” ташкил этилди. Унда тизимда фаолият олиб бораётган барча корхоналардан 1000 дан ортиқ ходимлар ва раҳбарият вакиллари, меҳмонлар иштирок этдилар. “Сайл” тарзида ташкил этилган мазкур тадбирда, тизим корхона вакиллари ўзлари тайёрлаб келган миллий таомларни келганлар билан баҳам кўришди. Дастурхонга “ҳалим”, “ош” каби байрам таомлари тортилди.

 

3  4

 

 

Наврўз сайли давомида “арқон тортиш”, “куч синашиш”, “варрак учириш” каби миллий ўйинларимиз ходимлар ўртасида мусобақа тарзида бўлиб ўтди.

5  6

 

 

Эстрадамиз ҳонандалари томонидан ижро этилган қўшиқлар ҳаммага юқори кайфият улашди. Байрам тадбири гўзал куй ва қўшиқлар, рақсларга уланиб кетти. 

Жамият матбуот котиби.

 

 

 

 

 

 

  

8 март «Ҳалқаро ҳотин-қизлар куни» байрами муносабати билан ташкил этилган байрам-тадбир

8mart

 

 

8 март «Ҳалқаро ҳотин-қизлар куни» байрами муносабати билан ташкил этилган байрам-тадбир

 

8 март “Ҳалқаро ҳотин-қизлар куни” байрами муносабати билан “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти ва унинг тизим корхоналарида байрам тадбирлари ташкил этилди.

 

 1 2

 

 

Даставвал, “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамиятинининг кириш қисми марказида Жамият тизимида фаолият олиб бораётган аёллар гуллар билан кутиб олинди.

 

3  4

 

 

Самимий тилаклар, табриклар, аёлларимизни мадҳ этувчи гўзал куй ва қўшиқлар янгради. “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти тизим корхоналарида ишлаб чиқрилаётган қишлоқ хўжалиги техникалар билан барчани таништириш мақсадида “кўргазма повильон” га йўл олинди.

 

5  6

 

“Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти “мажлислар зали” да Жамият тизим ташкилот ва корхоналарида фаолият олиб бораётган ҳотин-қизларни табриклаш маросими ташкил этилди. Унда Бош вазир ўринбосари, “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ Бошқарув раиси Н.С.Отажонов, “Ўзагролизинг” АЖ Бош директори Х.Имамов, “Ўзагросервис” АЖ Бош директори Р.Аҳмедов ва бошқалар иштирок этишди.

 

Бош вазир ўринбосари Н.С.Отажонов сўзга чиқиб, барча аёлларни байрам билан самимий муборакбод этди. Жамиятимиз тизим корхоналарида фаолият олиб бораётган аёлларимизши меҳнатсеварлиги, интилувчанлиги, тиришқоқлиги, вазифаларни масъулият билан ўз вақтида аъло даражада бажаришлари тахсинга сазовор эканлиги таъкидлаб ўтилди. 

Жамият матбуот котиби.

 

 

 

 

 

 

 

 

Барча мурожаатлар Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали қабул қилинади

imagevirtual

 

Барча мурожаатлар Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали қабул қилинади

 

Энди давлат органларига қилинадиган мурожаатларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси - pm.gov.uz манзили орқали қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси фаолиятини янада такомиллаштириш, жисмоний ва юридик шахслар учун давлат органларига мурожаат қилишда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, 2018 йил 1 февралдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ахборот тизимининг янги талқини ишга туширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасининг янги ахборот тизими жисмоний ва юридик шахсларга ўз мурожаатларини Интернет тармоғидаги pm.gov.uz манзилидаги веб-сайт орқали давлат органларининг раҳбарларига бевосита юбориш имкониятини беради.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, давлат органларида мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш, бир-бирини такрорловчи тизимларни қисқартириш, давлат органларига келиб тушаётган барча мурожаатлар тўғрисидаги маълумотларни ягона тизим доирасида бирлаштиришни таъминлаш мақсадида давлат органларининг расмий веб-сайтларида яратилган виртуал қабулхона тизимларининг фаолияти жорий йилнинг 25 февралидан тўхтатилди.

Давлат органларига қилинадиган мурожаатларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси - pm.gov.uz манзили орқали қабул қилинади.

Манба: pm.gov.uz

Контактлар

Манзил:


Телефон:
Факс:

E-mail:

Иш кунлари:

 

Ўзбекистон, Тошкент ш.,

Абай кўч., 4а
(+99871) 244-62-73
(+99871) 244-49-89

info@agroleasing.uz

Душанба - Жума, 9:00 - 18:30

telefon

Ишонч телефони регламенти.

Ишонч телефонидан тушган мурожаатлар натижаси.

Ягона телефон рақами регламенти

 


 

Сайтимизда қанақа мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

Савол беринг

­

  • Uzbek (Uzbekistan) translation is still missing. Please consider to contribute by writing and sharing your own translation. Learn more.